Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Истанбулдаги музокаралар турк томони кутганидан ҳам яхши ўтди

Истанбулдаги музокаралар турк томони кутганидан ҳам яхши ўтди

Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар олдиндан кутилганидан ҳам ижобийроқ якунланди.

Бу ҳақда CNN турк расмийсига таяниб хабар берди.

"Ҳодиса кутилганидан ҳам ижобийроқ бўлди. Томонлар айбловчи оҳангга ўтишмади. Ўз-ўзидан боши берк кўчага тушиб қолгандай туюлган бир пайтда биз ҳарбий асирларни алмашишни таклиф қилдик. Украина томони жараён давомида бунинг учун Киевдан рухсат сўраган”, - дея таъкидлади телеканал суҳбатдоши.

Унинг қўшимча қилишича, афтидан, Россия томони музокаралар давомида Украина томонига қараганда камроқ маслаҳатлашиши керак эди.

Аввалроқ Истанбулда Россия-Украина музокаралари бўлиб ўтганди. Учрашув якунлари бўйича Москва ва Киев “1000 га 1000” формуласи бўйича маҳбусларни алмашиш, келажакда юзага келиши мумкин бўлган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги тасаввурларини тақдим этиш, уни батафсил баён қилиш ва музокара жараёнини давом эттиришга келишиб олди. Россия делегацияси раҳбари, президент ёрдамчиси Владимир Мединскийнинг айтишича, Россия томони учрашув натижаларидан мамнун. Шунингдек, у Украина давлатлар раҳбарлари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишни сўрагани ва Россия бу илтимосни инобатга олгани ҳақида хабар берди.

Киритилди: Бугун 00:25. Ўқилди: 407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!