Музокаралар ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда, делегациялар таркиби эса ошкор этилмаган.
"РИА Новости” музокаралар аллақачон бошланганини хабар берди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров музокаралар олдидан ушбу учрашувда "юқори даражали дипломатлар ва экспертлар" иштирок этишини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, учрашув натижасида музокаралар қанчалик тез ва самарали давом этиши мумкинлиги аён бўлади".
Эслатиб ўтамиз, 18 феврал куни Россия ва Қўшма Штатлар ўртасидаги музокаралардан сўнг, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио томонлар элчихоналар ходимлари сонини тиклашга келишиб олганини эълон қилди. Кейинчалик Россия президенти Владимир Путин ҳам Москва ва Вашингтон дипломатик идоралар фаолиятини одатий режимда тиклашга келишиб олганини тасдиқлади.