Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Истанбулда 17 киши қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланди

Истанбулда 17 киши қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланди

Истанбулда қалбаки спиртли ичимликлардан заҳарланиш қурбонлари сони ортишда давом этмоқда. Ҳозиргача фожиа 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна 22 нафари оғир аҳволда шаҳар шифохоналарида.

Туркия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, заҳарланганлар таркибида метанол бўлган спиртли ичимликлар истеъмол қилган. Метанол - сохта ишлаб чиқарувчилар томонидан арзон спирт ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган заҳарли модда. Маълумки, метанол инсон танасига кичик дозаларда тушганда ҳам оғир заҳарланиш, кўрлик ва ўлимга олиб келиши мумкин.

Айни пайтда ички ишлар органлари томонидан алкоголли маҳсулотларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва уларнинг савдоси билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказиляпти. Куч тузилмалари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қўлда тайёрланган катта миқдордаги алкоголли маҳсулотлар аниқланди.

Истанбулда спиртли ичимликларни қалбакилаштириш ва сотишда гумон қилиниб, 8 киши ҳибсга олинди, 6 киши суд назоратида, 11 киши эса озод қилинди.

Шишли, Беёғлу, Фатиҳ, Кагитҳане, Эсеньюрт, Султонгази Бакыркёй, Ускюдар ва Умраниеда 46 киши тиббий ёрдам сўраган.

Туркия ҳукумати фуқароларни спиртли ичимликлар истеъмол қилишда эҳтиёт бўлишга чақиради.

Киритилди: 16:52 05.12.2024. Ўқилди: 1237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!