Россия ва Қирғизистонлик мутахассислар қўшма экспедицияси давомида Иссиқкўл тубида 13-15 асрга оид пишиқ ғиштда қурилган бино қолдиқлари, тандир ёки металл эритиш учун фойдаланилган юмалоқ сопол қурилмалар топишди, деб хабар қилмоқда @Sputnik Қирғизистон.
Тадқиқотчилар хулосасига кўра, ўрта асрлар охирида ушбу ҳудудда кучли сейсмик офат содир бўлган ва унинг оқибатида айрим аҳоли яшайдиган ҳудудлар сув остида қолган.