Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Иссиқдан чарчадингизми? Келаси ҳафта ҳаво ҳарорати анча пасаяди

Иссиқдан чарчадингизми? Келаси ҳафта ҳаво ҳарорати анча пасаяди

Республика Гидрометеорология маркази 13-16 август кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-14 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15 августда 13-18, 16 августда 15-20 даража иссиқ бўлади, кундузи 13-14 августда 23-28, 15-16 августда 28-33 даражагача кўтарилади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-15 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 13 августда 30-35, 14-16 августда 27-32 даража иссиқ бўлади.

Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-15 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13 августда 18-23, 14-16 августда 15-20, кундузи 13 августда 30-35, 14-15 августда 25-30, 16 августда 27-32 даража иссиқ бўлади,.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-15 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13 августда 20-25, 14 августда 18-23, 15-16 августда 15-20, кундузи 13 августда 32-37, 14-16 августда 29-34 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-15 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13 августда кечаси 18-23, кундузи 30-35, 14-16 августда кечаси 15-20, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Рeспубликанинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-15 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-14 августда 12-17, 15-16 августда 10-15 бўлади, кундузи 13 августда 20-25, 14-16 августда 15-20 даража иссиқ бўлади.

 

 

Киритилди: 18:19 11.08.2019. Ўқилди: 2646 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!