Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Иссиқда кўп терламасликнинг 3 та усули ҳақида биласизми?

Иссиқда кўп терламасликнинг 3 та усули ҳақида биласизми?

Инсон танасида уч миллионга яқин тер безлари мавжуд. Терлашнинг ўзи табиий физиологик жараён бўлиб, тери орқали танадан токсинлар ва зарарли моддалар ҳам чиқиб кетади.

Иссиқ ҳавода инсон организмида ўзига хос «кондиционер» — терморегуляция ишга тушади. У танани совитиб, ҳаддан ташқари қизиб кетишининг олдини олади.

Аслида терининг ҳиди бўлмайди, улар шунчаки тузлар ва органик моддаларни ўз ичига олган суюқликдир. Ёқимсиз ҳиднинг сабабчиси тоза бўлмаган тана ва бактериялардир.

Кундалик фойдаланадиган дезодорант ва антиперспирантлар янада самарали таъсир қилиши учун сизга қуйидаги усуллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Маврак чойи
Тананинг ҳаддан ортиқ терлаши тиббиёт тили билан айтганда гипергидроз касаллигидир. Унга қарши мавракдан тайёрланган чой ва дамлама фойда бериши исботланган. Маврак таркибидаги флавоноидлар, алкалоидлар, урсол кислотаси ва олеин кислотаси туфайли организмдан ортиқча намлик чиқишини камайтиради.

Тальк кукуни
Хушбўй ифор билан тўйинган тальк ёки чақалоқлар учун мўлжалланган упа ҳам ортиқча терлашда самарали ҳисобланади. Болалар упаси нафақат чақалоқ терисини қизариш ва шикастланишдан ҳимоя қилади, балки намликни ўзига тортиб олиш хусусиятига ҳам эга. Сиз шунчаки терлаш кучайган жойларга озгина моддани қўллашингиз керак. Бундай усулнинг ягона салбий томони — талькни кун давомида бир неча маротаба янгилаб туриш керак.

Кечаси уйқудан аввал қўлтиқ соҳасига олма сиркасини суртиш, сўнг эрталаб душда ювиб ташлаш ҳамда доимгидек дезодорант қўллаш методи ҳам мавжуд.

Ортиқча терлашга қарши усулларнинг қайси биридан фойдаланишингиздан қатъи назар шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг, чунки гипергидроз менопауза ёки жиддий касалликлар борлигидан огоҳлантирувчи белги бўлиши мумкин.

Киритилди: 22:51 22.07.2024. Ўқилди: 1118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!