Дастлабки маълумотларга кўра, Исроил армиясининг Хон Юнусдаги Ал-Маваси ҳудудига уюштирган ҳужуми натижасида 17 киши ҳалок бўлган, яна 26 киши жароҳатланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил армияси аввалроқ «хавфсиз ҳудуд» деб эълон қилган Ал-Маваси ҳудудига ҳужум қилганини маълум қилди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Ал-Аттор проспекти урилган.
Ҳужум содир бўлган жойда фуқаро мудофааси ходимлари қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, 13 июль куни Ал-Мавоси минтақасида ўққа тутилиши натижасида камида 90 киши ҳалок бўлган, 300 киши жароҳатланган эди.