Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроилнинг уч нафар аскари Ғазодаги тўқнашувда ўлди

Исроилнинг уч нафар аскари Ғазодаги тўқнашувда ўлди

Ғазодаги тўқнашувларда яна 3 нафар Исроил аскари ҳалок бўлди.

Исроил армиясининг маълум қилишича, Ғазо сектори шимолидаги тўқнашувларда Гивати бригадасининг уч аскари ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганлар 20 ёшли сержант Лиор Штайнберг, 20 ёшли сержант Офек Барҳана ва 22 ёшли сержант Омер Ван Гелдердир.

Исроил армияси маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 7 октябрь куни эксклавга ҳужумлар бошланганидан буён Ғазодаги тўқнашувларда ҳалок бўлган аскар сони 861 нафарга етди.

Исроил армияси 2023 йил 7 октябрдан буён Ғазо секторига интенсив ҳаво ҳужумларини амалга ошириб, ўша йилнинг 27 октябридан бошлаб қуруқликдан ҳужум бошлади.

Ғазога қуруқликдан ҳужум бошлаган Исроил аскарлари ва Фаластин қаршилик кучлари ўртасида мунтазам шиддатли тўқнашувлар содир бўлди.

Киритилди: 11:54 03.06.2025. Ўқилди: 589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!