Исроилнинг Ливандаги кичик миқёсдаги қуруқликдаги операциялари аллақачон бошланган ёки яқин келажакда бошланиши мумкин, деб хабар бермоқда Американинг ABC News телеканали АҚШ расмийларига таяниб.
“Ливанда «Ҳизбуллоҳ»нинг чегарадаги позицияларини йўқ қилиш бўйича кичик миқёсли операциялар ёки «чегара ҳаракати» аллақачон бошланган ёки яқин орада бошланади”, — деб ёзади ABC News.
Қайд этилишича, агар қуруқликдаги операция бошланса, унинг миқёси катта эҳтимол билан чекланади.