Исроилнинг Ғазога янги ҳужумлари оқибатида 124 минг фаластинлик ўз уйини тарк этди. Бу ҳақда БМТ хабар берди.
"Исроил Ғазо секторига ҳужумларини қайта бошлаб, эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ берганидан сўнг 124 мингга яқин фаластинлик яна ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди. Исроилнинг Рафаҳдаги сўнгги эвакуация буйруғидан сўнг Ғазо секторининг 14 фоиз ҳудуди хавфли зонага айланган", — дея маълум қилди БМТ вакили Стефан Дюжаррик.