Исроил армияси 29 август куни эрталабдан бери Ғазо секторидаги турли ҳудудларга ҳаво ва артиллерия зарбалари уюштирди. Фаластиннинг WAFA агентлиги маълумотича, ҳужумлар оқибатида камида 21 фаластинлик ҳалок бўлган.
📍 Хон Юнус ғарбидаги Мевасида ички кўчирилганлар жойлашган чорраҳаларга қилинган ҳужумда 5 киши нобуд бўлди.
📍 Ғазо шаҳри ғарбидаги Судания минтақасидаги чодирларга зарба берилиши натижасида яна 4 киши ҳалок бўлди.
📍 Тел ал-Ҳава маҳалласида уй портлаши оқибатида 5 киши нобуд бўлди, бир нечта инсон яраланди.
📍 Бурейж лагерида уйга қилинган зарбада 2 киши ҳалок бўлди.
📍 Дейр ал-Балахда бир уйга зарба берилганда турмуш қурган эр-хотин нобуд бўлди.
📍 Абу Ҳусни кўчасида учувчисиз дронлар одамларга ўқ узиб, 3 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Ҳужумлар натижасида ўнлаб фаластинликлар турли даражада жароҳат олгани хабар қилинмоқда.