Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Исроилнинг Ғазога берган зарбалари натижасида яна 11 фаластинлик ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазога берган зарбалари натижасида яна 11 фаластинлик ҳалок бўлди

Исроилнинг жанубдаги Рафаҳ шаҳри ва блокададаги Ғазо секторининг марказий қисмидаги Нусайрат қочқинлар лагерига берган зарбалари натижасида 11 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди.

Бу ҳақда Фаластиннинг расмий WAFA ахборот агентлиги хабар берди,

Хабарда айтилишича, Исроил ҳаво кучлари Рафаҳнинг Тел-эс-Султон ҳудудидаги уйни бомбардимон қилган. Ҳужум оқибатида кўпчилиги болалар бўлган олти фаластинлик ҳалок бўлди.

Нусайрат қочқинлар лагеридаги уйга уюштирилган ҳужумда 5 нафар фаластинлик, жумладан 3 нафар бола ҳалок бўлди.

Шунингдек, Исроил авиацияси Ғазо марказидаги Ал-Мегази қочқинлар лагерига, Ғазо шаҳри шарқидаги Ал-Шужайя ҳудудига ва эксклав шимолидаги Жебалия қочқинлар лагерига ҳам кўплаб ҳаво зарбалари берди.

Киритилди: 16:21 11.12.2023. Ўқилди: 798 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!