Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Исроилнинг Ғазодаги мактабга уюштирган ҳужумида 31 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазодаги мактабга уюштирган ҳужумида 31 киши ҳалок бўлди

Фаластин манбаларига кўра, шанба куни исроилликларнинг Ғазо сектори марказидаги мактабдаги дала касалхонасига уюштирган ҳужумида камида 31 фаластинлик, жумладан, болалар ҳалок бўлган ва кўплаб одамлар яраланган.

“Исроилнинг Ғазо марказидаги Дайр ал-Бала шаҳрида кўчирилганлар яшайдиган мактаб ичидаги дала касалхонасига ҳужуми оқибатида қурбон бўлганлар сони 31 кишига етди”, деди Ғазо ҳукумати матбуот хизмати сўзловчиси Исмоил ат-Тавабта Anadolu агентлигига.

Айни пайтда Исроил армияси ўз қирувчи самолётлари Ғазо сектори марказидаги Хадича мактабига ҳужум уюштирганини маълум қилиб, ҲАМАС аъзоларини нишонга олди.

Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳидан Исроилнинг даъволари юзасидан ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Киритилди: 16:53 27.07.2024. Ўқилди: 653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!