Қуруқликдаги операция якунлангач, Исроил армияси Ғазо секторида қўшинларини сақламайди, балки чегара яқинида буфер зона яратади.
Бу ҳақда Исроил расмийларидан бири “Times of Israel” нашрига берган баёнотида айтиб ўтди.
"Ҳарбий раҳбарият Ғазо билан чегарада ҲАМАСнинг ҳарбий кучларини ўз атрофида тўплаши ва Исроилга яна ҳужум қилишига йўл қўймаслик учун хавфсизлик буфер зонасини ташкил этиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу сиёсий ҳаракат эмас, балки хавфсизлик чораси”, деди расмий.