Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроилнинг бугунги ҳужумларида 90 нафардан ортиқ ғазолик ҳалок бўлди

Исроилнинг бугунги ҳужумларида 90 нафардан ортиқ ғазолик ҳалок бўлди

Исроил армиясининг Ғазо секторининг турли ҳудудларига уюштирган ҳужумлари натижасида бугун эрталабдан бери ҳалок бўлган фаластинликлар сони 94 нафарга етди.

Бу ҳақда Фаластин фуқаролик мудофааси маъмурияти вакили Маҳмуд Басал маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳужум қурбонлари орасида бутун бир оила - ота-оналар ва уларнинг барча болалари бор.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарққа ташрифи муносабати билан Исроил армияси Ғазо секторига ҳаво ҳужумларини кучайтирди. Сўнгги соатларда тинч аҳоли манзиллари, жумладан, тиббиёт муассасалари ўққа тутилиши натижасида ўнлаб одамлар ҳалок бўлгани ва яралангани ҳақида хабар берилган.

2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 53 минг 10 нафарга, яраланганлар сони эса 119 минг 998 нафарга етди. Айтилган даврда анклавнинг 2,4 миллион аҳолисидан 1,5 миллионга яқини бошпанасиз қолган. Исроил расмийлари гуманитар ёрдамнинг минтақага етиб боришини тўсиб қўйгани сабабли Ғазо очарчиликни бошдан кечирмоқда.

Киритилди: 18:53 15.05.2025. Ўқилди: 414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!