Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Исроилнинг БМТдаги элчиси Эронга уюштирилган ҳужумни "ўзини ҳимоя қилиш ҳаракати" деб атади

Исроилнинг БМТдаги элчиси Эронга уюштирилган ҳужумни "ўзини ҳимоя қилиш ҳаракати" деб атади

Исроилнинг 13 июнга ўтар кечаси Эрон ҳудудига берган зарбаси “ўзини ҳимоя қилиш ҳаракати” эди. Исроилнинг БМТдаги элчиси Дэнни Даноннинг сўзларига кўра, Исроил мудофаа кучлари Теҳрондан эҳтимолий ҳужумнинг олдини олиш учун “олдиндан зарба” берди.

"Биз Эрон бизга ядровий салоҳият билан ҳужум қилишини кутмасликка қарор қилдик. Бизнинг ҳаракатларимиз ўзимизни ҳимоя қилишдир", деди Данон CNN телеканалига.

Унинг сўзларига кўра, расмийлар Исроил халқи қийин кунларни бошдан кечиришини билади, бироқ бу кун халқ учун тарихий ҳисобланади.

Киритилди: 10:40 13.06.2025. Ўқилди: 896 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!