Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Исроилнинг бир кечада Ғазога уюштирган ҳужумлари натижасида 30га яқин одам ҳалок бўлди

Исроилнинг бир кечада Ғазога уюштирган ҳужумлари натижасида 30га яқин одам ҳалок бўлди

Исроил армиясининг Ғазо секторининг бир қанча ҳудудларига бир кечада уюштирган ҳужумлари натижасида 29 нафар фаластинлик, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди.

Исроил армияси 396 кундан бери зарбаларини давом эттириб, Байт-Лаҳия, Дайр ал-Балоҳ, Зевейд ва Хон Юнус шаҳарларида кўчирилган одамларнинг уйлари ва чодирларига ҳужум қилди, деб хабар бермоқда Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги.

Ғазо шимолидаги Бейт Лаҳиа шаҳрида уйга уюштирилган ҳужумда 20 фаластинлик ҳалок бўлди. Марказий қисмда, Дейр ал-Балаҳ шаҳрида, чодирга уюштирилган ҳужум натижасида 2 киши, Зевейде ҳудудида эса 4 нафар Фаластинлик ҳалок бўлди.

Фаластин анклавининг жанубидаги Хон Юнус шаҳрида Исроил армиясининг зарбаси натижасида 3 нафар фаластинлик ҳалок бўлди.

Киритилди: 11:40 05.11.2024. Ўқилди: 718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!