Яманнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракати ҳусийлари Исроилдаги иккита нишонга, жумладан Тел-Авивдаги Бен-Гурион аэропортига зарба берди.
Бу ҳақда исёнчилар томонидан тузилган қуролли кучлар вакили Яҳё Сариа маълум қилди.
Унинг қайд этишича, хусийлар ҳужумлар вақтида гипертовушли баллистик ракеталардан фойдаланган.
"Ракета қўшинлари иккита баллистик ракетадан фойдаланган ҳолда ҳарбий операция ўтказди, унинг давомида Бен-Гурион аэропортига ҳужум қилинди," - деди у.