Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Исроилга асосий иттифоқчиси танбеҳ берди

Исроилга асосий иттифоқчиси танбеҳ берди

АҚШ Исроилнинг фаластинликларнинг хавфсизлигини ҳисобга олмаган ҳар қандай операциясини қўллаб-қувватламайди. АҚШ президенти Жо Байден Исроилни Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳрига бостириб киришдан огоҳлантирди, деб ёзади Politico.

"Рафаҳдаги йирик ҳарбий операция у ерда бошпана олган бир миллиондан ортиқ аҳолининг хавфсизлиги бўйича ишончли режасиз амалга оширилмаслиги керак. Улар ҳимояга муҳтож", — деди Байден.

Аниқлик киритилишича, Америка етакчиси Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларини ҳам кескин танқид қилган. Унинг сўзларига кўра, можародан ҳалок бўлган 27 мингдан ортиқ фаластинликнинг "жуда кўпи" бегуноҳ тинч аҳоли ва болалардир.

"Фаластин оилалари бир эмас, кўплаб яқинларини йўқотишди. Бу юракни эзади", — деди АҚШ президенти. Байден аввалроқ Фаластин давлатини қуриш учун Фаластин миллий маъмуриятини ислоҳ қилишга чақирган эди.

Киритилди: 22:35 13.02.2024. Ўқилди: 1645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!