Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Исроилдаги бир гуруҳ университетлар эртадан бошлаб умумий иш ташлаш эълон қилган

Исроилдаги бир гуруҳ университетлар эртадан бошлаб умумий иш ташлаш эълон қилган

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Исроилдаги бир гуруҳ университетлар эртадан бошлаб умумий иш ташлаш эълон қилган.

Маълум қилинишича, суд-ҳуқуқ ислоҳоти ва уни танқид қилган мудофаа вазирининг истеъфосига норозилик сифатида дарслар тўхтатилади.

Аввалроқ, шу сабаб Исроилнинг Нью-Йоркдаги бош консули истеъфога чиққан эди. Айни пайтда бутун мамлакат бўйлаб минглаб одамлар кўчаларга чиқди, Қуддусда улар хавфсизлик кучлари билан тўқнашувга айланди.

Намойишчилар, эслаймизки, депутатларнинг ҳукмрон кўпчилиги Олий судда судьялар тайинланишини назорат қилиш имконини берувчи қонун қабул қилинса, суд ҳокимияти мустақиллиги заифлашади, деб ҳисоблайди.

Суратда - Тел-Авивдаги Аялон шоссеси, намойишчилар томонидан тўсиб қўйилган.

Киритилди: 03:14 27.03.2023. Ўқилди: 1796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!