Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Исроилда УEФА тасарруфидаги ўйинлар ўтказилмайди

Исроилда УEФА тасарруфидаги ўйинлар ўтказилмайди

УEФА ўйинларни Исроилда ўтказмасликка қарор қилди.

Уюшма "Исроил бўйлаб жорий хавфсизлик ҳолатини синчиклаб баҳолагандан сўнг" кейинги огоҳлантиришгача УEФА ўйинларини мамлакатда ўтказмасликка қарор қилганини эълон қилди.

Исроил футбол ассоциацияси, "Маккаби Хайфа" ва "Маккаби Тел-Авив"дан УEФА турнирларида уй учрашувларини ўтказиш учун Исроилдан ташқарида стадионлар топишни сўрашди.

Бундан ташқари, Европа лигаси ва Конференциялар лигаси доирасидаги “Маккаби Хайфа” ва “Маккаби Тел-Авив” клубларининг бўлажак ўйинлари бошқа муддатга қолдирилди.

Бу қарорга 7 октабрда авж олган Фаластин-Исроил можароси сабаб бўлган.

Киритилди: 01:09 20.10.2023. Ўқилди: 1243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!