Бугун 2 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Исроилда разведка маълумотларини ошкор қилишда гумон қилинганлар қўлга олинди

Исроилда разведка маълумотларини ошкор қилишда гумон қилинганлар қўлга олинди

Axios маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлар орасида Нетаняҳу ёрдамчиси ҳам бор.

Материалларда айтилишича, тарқалган махфий маълумотлар “махфий ахборот ва разведка манбаларига таҳдид солган, шунингдек, Ғазо секторидаги уруш мақсадларига эришиш бўйича саъй-ҳаракатларга зарар етказган,” деб ёзади Axios нашри.

Axios суҳбатлашган исроиллик амалдорларнинг айтишича, у Нетаняҳунинг расман бош вазир девонхонасида фаолият юритмаган яқин ёрдамчиси. Исроил бош вазирининг ўзи идораси ходимларидан бирортаси ҳам ҳибсга олинмаганини таъкидлади. Нетаняҳу қўшимча қилишича, маълумотлар бош вазир идорасидан эмас, балки бошқа ҳукумат идораларидан тарқалган.

Тергов сентябрь ойида Германиянинг Bild нашри Исроил разведкасининг махфий ҳисоботини эълон қилганидан кейин бошланган.

Киритилди: Бугун 15:19. Ўқилди: 266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!