Исроил полицияси Эрон разведкаси учун маълумот йиғишда гумон қилинган етти кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда манбаларга таяниб , Reuters хабар берди . Ҳибсга олинганларнинг барчаси Исроил фуқаролари, улардан икки нафари вояга етмаганлар. Полициянинг аниқлик киритишича, гумонланувчилар ёлланма мақсадда – пул учун ҳаракат қилган. «Маълум бўлишича, уларга Эроннинг икки разведкаси мамлакат бўйлаб ҳарбий базаларда юзлаб маълумот йиғиш миссияларини бажариш вазифасини топширган», дейилади хабарда. Исроил прокуратураси тез орада айблов хулосасини чиқариши кутилмоқда.