Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Ямандан отилган ракетани тутиб олди.
Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби маълум қилди.
"Бир муддат аввал мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида ҳаво ҳужуми сиреналари янграгач, Ямандан учирилган ракета тутиб олинди", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, сиреналар "протоколга мувофиқ" ёқилган.