Исроил Миср орқали Фаластиннинг ХАМАС ҳаракатига Ғазо секторида вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ва барқарор сулҳга эришиш учун музокараларни бошлаш таклифини етказди.
Бу ҳақда Мисрнинг “Ал-Қоҳира ал-Ихбария” телеканали манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Уларнинг маълумотларига кўра, Қоҳира аллақачон радикалларни Исроил ташаббуси ҳақида хабардор қилган ва яқин орада уларнинг жавобини кутмоқда.
Бу маълумот ҳали расман тасдиқланмаган.