Исроил 30 январь куни ХАМАС билан келишув доирасида яҳудий давлати қамоқхоналарида жазо ўтаётган 110 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилади.
Бу ҳақда Фаластиннинг маҳбуслар ишлари бўйича ахборот бошқармаси ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Унга кўра, 30 нафар вояга етмаганлар, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 32 нафар фаластинлик ва узоқ муддатли қамоқ жазосини ўтаётган 48 нафар маҳбус озод этилади.
Аввалроқ ХАМАС 30 январь куни Ғазо секторида гаровда сақланаётган Исроил фуқароси Арбел Яҳуд, Исроил мудофаа кучлари аскари Агам Бергер ва исроиллик 80 ёшли Гади Мозесни озод қилишини маълум қилганди.