Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Исроил ва Сурия хавфсизлик келишувига тезроқ эришмоқчи

Исроил ва Сурия хавфсизлик келишувига тезроқ эришмоқчи

Париждаги сўнгги музокаралар чоғида Исроил ва Сурия ишончни мустаҳкамлаш ва хавфсизлик келишувига эришиш учун чоралар кўришга келишиб олди.

Бу ҳақда The Times of Israel хабар бермоқда.

Манбага кўра, томонлар хавфсизлик бўйича келишувга эришиш учун музокаралар суръатини тезлаштириш, тез-тез учрашувлар ўтказиш ва ишончни мустаҳкамлаш чораларини кўришга келишиб олган.

"Томонлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг қарашларига мувофиқ хавфсизлик келишувига эришиш истагини билдирди", — деди манба.

Трамп маъмурияти Исроил ва Сурияга чегара хавфсизлигини барқарорлаштирадиган ва мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни келажакда нормаллаштириш йўлидаги биринчи қадам бўлиши мумкин бўлган келишувга эришиш учун босим ўтказмоқда.

Киритилди: 09:10 07.01.2026. Ўқилди: 505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!