19 январдан бошлаб Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув кучга киради.
Бу ҳақда Қатар бош вазири Муҳаммад ал-Тани матбуот анжуманида маълум қилди.
Ал-Танининг сўзларига кўра, келишувга эришишга Қатар, Миср ва АҚШнинг саъй-ҳаракатлари ёрдам берган. У "бу уруш тарихидаги сўнгги саҳифа бўлишига умид қиламиз", деб таъкидлади.