Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро туфайли 2 мингга яқин россиялик сайёҳ БААда қолиб кетди

Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро туфайли 2 мингга яқин россиялик сайёҳ БААда қолиб кетди

Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий можаро туфайли Бирлашган Араб Амирликларида деярли икки минг россиялик сайёҳлар қолиб кетди, деб ёзади "Известия" газетаси Россия сайёҳлик саноати иттифоқи маълумотларига таяниб.

Айни пайтда БААда Эрон ва Исроил устидан ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли Россияга уча олмаётган 1,9 мингга яқин россиялик сайёҳлар бор.

"Энг оғир вазият 13-14 июнь кунлари бўлган. Ўшанда ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли ўз рейсларини кутаётган 5-10 минг йўловчи бор эди", - деди Россия сайёҳлик саноати иттифоқи вице-президенти Дмитрий Горин.

Энди авиакомпаниялар йўловчиларни БААдан Россияга қайтариш учун рейслар сонини оширмоқда.

Қолган сайёҳлар, асосан, БААнинг Шаржа, Абу-Даби ва Дубай шаҳарларида, бироқ Шри-Ланка, Таиланд ва Мальдив оролларидан уча олмаётган россияликлар ҳам бор.

Киритилди: 09:50 18.06.2025. Ўқилди: 465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!