Бугун 20 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Исроил ўз жиноятини яна тан олмади

Исроил ўз жиноятини яна тан олмади

Human Rights Watch (HRW) ташкилоти Исроил Ғазо секторидаги ҳарбий тажовузи чоғида сув инфратузилмасига зарар етказиш ва тинч аҳолига тоза сув етказиб беришни тўхтатиш орқали “геноцид ҳаракатларини" содир этганини айтди.

Жиноятчи Исроил эса HRW ҳисоботини "ёлғон"ларга тўла, деб атади.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ҳисоботни "ёлғон"га тўла деб рад этди ва HRW'ни "Исроилга қарши ташвиқот"ни тарғиб қилишда айблади.

Сионист ҳукуматнинг даъво қилишича, улар Ғазога сув ва инсонпарварлик ёрдамининг узлуксиз келишига ёрдам берган.

HRW Исроил расмийлари ҳисоботни тузишда маълумот сўровларига жавоб бермаганини айтди.

Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Ёав Галлант Ғазонинг «тўлиқ қамал»ини эълон қилиб, «Электр, озиқ-овқат, сув, газ ҳам бўлмайди - ҳаммаси ёпилди» деган эди.

Киритилди: 21:12 19.12.2024. Ўқилди: 402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!