Бугун 26 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил ўт очишни тўхтатиш келишувига риоя қилса, Эрон уни бузмайди

Исроил ўт очишни тўхтатиш келишувига риоя қилса, Эрон уни бузмайди

Эрон президенти Маъсуд Пезешкиан Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим ва Уммон султони Ҳайсам бин Тариқ бин Таймур ас-Саид билан алоҳида телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Anadolu агентлиги.

“Агар сионистик режим сулҳ битимини бузмаса, Эрон ҳам уни бузмайди. Биз музокаралар столида Эрон халқининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга тайёрмиз”, – деди Пезешкиан.

Эрон расмий ахборот агентлиги IRNA хабарига кўра, Бош вазир Анвар Иброҳим Исроилнинг ядровий қуролларни тарқатмаслик режимига нисбатан позициясини танқид қилган. Унинг сўзларига кўра, Исроилнинг тўлиқ ядровий салоҳиятга эга бўлган ҳолда бошқа мамлакатларни ҳуқуқларидан маҳрум этишга уринишлари мутлақо қабул қилиб бўлмайди.

Президент Пезешкиан Султон Ҳайсам бин Тариқ билан суҳбат чоғида тинч минтақа яратиш мумкинлигини айтди.

“Биргаликда ҳаракат қилиш орқали биз уруш ва можаролардан холи, тинчлик ва барқарорлик ҳукм сурадиган, тараққиётга эришиладиган минтақани яратишимиз мумкин”, – деди у.

Президент шунингдек, АҚШнинг Исроилнинг ҳарбий агрессиясига тўғридан-тўғри аралашуви Эронни жавоб чораларини кўришга мажбур қилганини таъкидлади.

Уммон султони Ҳайсам бин Тариқ Эроннинг Қатарга ҳужум қилиш нияти йўқлигини билишини айтди.

“Уммон ва минтақадаги бошқа қардош давлатлар Эрон халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлайди”, – деди Ҳайсам бин Тариқ.

Киритилди: 22:55 25.06.2025. Ўқилди: 382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!