Бугун 19 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил UNRWA'нинг мамлакат ҳудудидаги барча офисларини ёпиш учун 48 соат вақт берди

Исроил UNRWA'нинг мамлакат ҳудудидаги барча офисларини ёпиш учун 48 соат вақт берди

Бу ҳақда бугун Исроил ҳукуматининг расмий вакили Давид Менсер матбуот анжуманида маълум қилди.

"Исроил ҳукумати 48 соат ичида Қуддусда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин қочқинларига ёрдам бериш бўйича Яқин Шарқ агентлигининг (UNRWA) барча офисларини ёпишни, ташкилот вакиллари билан алоқаларни узишни ва унинг фаолиятини Исроил ҳудудида тақиқлашни эълон қилди", — деди Менсер.

Унинг сўзларига кўра, UNRWA Исроилнинг миллий хавфсизлигига таҳдид солади.

"UNRWA'да ҲАМАСнинг фаолият юритаётган кўплаб ходимлари бор: фақатгина UNRWA'нинг ўзи сўроқ қилган 19 нафар эмас, балки яна юзлаб ходимлар бор", — дея таъкидлади Менсер.

Маълумот учун, жорий йил 25 январ куни Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Дани Данон ташкилот Бош котибини хабардор қилиб, UNRWA'нинг 30 январгача Исроилдаги барча фаолиятини тўхтатиши кераклигини маълум қилган.

Киритилди: 23:42 29.01.2025. Ўқилди: 936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!