Исроилнинг Ғазо шаҳрига берган ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 39 кишига етди.
Бу ҳақда Al Jazeera тиббий манбаларга таяниб маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Исроил ҳаво кучларининг Туффаҳ маҳалласидаги турар-жой биносига уюштирган ҳужуми оқибатида 39 киши ҳалок бўлган. Ўлганлар ва жароҳатланганлар сони ортиши мумкин.
Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳаво ҳужумлари оқибатида қурбон бўлганларнинг умумий сони бугун 55 кишига етди.
Ўлганларнинг тўрт нафари инсонпарварлик ёрдами ходимлари эканлиги таъкидланган.
ХАМАС билан яқинлашиб келаётган билвосита музокаралар ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг Фаластин ҳаракатининг Ғазо учун таклиф қилинган тинчлик режасига ижобий муносабат билдириши ортидан бомбаларни вақтинча тўхтатиш ҳақидаги чақириғига қарамай, Исроил армияси анклавга зарба бермоқда.