Бугун 3 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил ТИВ: "Қосимнинг "Ҳизбуллоҳ" бошчилигидаги фаолияти тарихдаги энг қисқа муддат бўлиши мумкин"

Исроил ТИВ: "Қосимнинг "Ҳизбуллоҳ" бошчилигидаги фаолияти тарихдаги энг қисқа муддат бўлиши мумкин"

"Ҳизбуллоҳ" ҳаракатининг янги бош котиби Наим Қосим, агар ҳаракат сиёсатини ўзгартирмаса, ўз лавозимида узоқ қолмаслиги мумкин.

Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

"Ҳизбуллоҳ" Наим Қосимни янги бош котиб этиб тайинлади. Агар у ўзидан олдинги Ҳасан Насруллоҳ ва Ҳошем Сафиеддин изидан борса, унинг президентлик муддати ушбу террорчи ташкилот тарихидаги энг қисқа муддат бўлиши мумкин", — дейилади Исроил ТИВ баёнотида.

"Ушбу ташкилотни ҳарбий куч сифатида йўқ қилишдан бошқа чора йўқ", - дея қўшимча қилди Исроил ТИВ.

Киритилди: 19:16 29.10.2024. Ўқилди: 1124 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!