Исроил Мудофаа Кучлари (ИМК) Теҳрондаги нишонларга қарши янги ҳужумлар сериясини бошлади. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот котиби идораси хабар бермоқда.
"Исроил армияси Теҳрондаги Эрон режими нишонларига қарши ҳужумлар тўлқинини бошлади", дейилади баёнотда.
Аввалроқ, 10 март куни Исроил ҳарбийлари Ливандаги 700 дан ортиқ "Ҳизбуллоҳ" нишонларига ҳужум қилган эди.