Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил танклари Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳри яқинида инсонпарварлик ёрдами тарқатиш марказидаги одамларга қарата ўт очди

Исроил танклари Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳри яқинида инсонпарварлик ёрдами тарқатиш марказидаги одамларга қарата ўт очди

Бу ҳақида BBC хабар берди.

Халқаро Қизил Хоч ташкилоти шифокорларининг сўзларига кўра, ушбу ҳужум оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган, 150 киши яраланган.

Рафаҳ шаҳридаги журналист Муҳаммад Ғарийбнинг BBC'га маълум қилишича, минглаб фаластинликлар АҚШ ва Исроил кўмагида очилган инсонпарварлик ёрдамини тарқатиш маркази атрофида тўпланган пайтда танклар одамлар устига ўт очишни бошлаган.

Фавқулодда хизмат ходимлари ҳодиса жойига бора олмаган. Маҳаллий журналистлар ва фаоллар ҳалок бўлган ва яраланган аҳоли вакилларининг эшак араваларда Рафаҳ шаҳрининг Ал-Маваси туманидаги Халқаро Қизил Хоч ташкилотининг дала касалхонасига олиб кетилаётган даҳшатли тасвирларини эълон қилишди.

BBC ушбу ҳолат юзасидан изоҳ олиш учун Исроил ҳарбийларига, шунингдек АҚШ ва Исроил ёрдами билан ташкил этилган Ғазо Гуманитар Фондига (GHF) мурожаат қилган, бироқ ҳозирча ҳеч қандай жавоб олмаган.

Киритилди: 15:42 01.06.2025. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!