Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Исроил танки Исроил ҳудудини ўққа тутди

Исроил танки Исроил ҳудудини ўққа тутди

Ғазо секторидаги нишонни ўққа тутаётган Исроил мудофаа кучлари танкларидан бири тасодифан Исроил ҳудудига ўқ узди.

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар берди.

“Бугун эрта тонгда танк Ғазо секторидаги нишонга снаряд отди, бироқ носозлик туфайли снаряд ўз йўналишидан четга чиқиб, чегара тўсиғи яқинида Исроил ҳудудига қулаган”, — дейилади хабарда.

Ҳарбийларнинг маълум қилишича, Ҳоф Ашкелон минтақавий кенгаши ҳудудида турган автомобиль шикастланган, унга снаряд парчалари келиб урилган.

“Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар йўқ, воқеа сабаблари ўрганилмоқда”, — дея қўшимча қилинди Исроил армияси хабарида.

Киритилди: 23:50 22.06.2024. Ўқилди: 1189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!