Бугун 9 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Исроил сулҳнинг иккинчи кунида келишувни бузди

Исроил сулҳнинг иккинчи кунида келишувни бузди

Ливан Исроилни сулҳ битимини бузганликда айблади. Исроил томони ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирганидан сўнг Ливанга қилинган ҳужумларни тасдиқлади.

Исроил ўт очишни тўхтатиш келишуви тузилиб, кучга кирганидан сўнг Ливан ҳудудига зарбалар бериш фактини тасдиқлади.

Хабар қилинишича, Исроил армияси ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи кунида қўшни араб давлатига зарба бериш учун артиллерия ва дронлардан фойдаланган ва буни далил келтирмасдан «Ҳизбуллоҳнинг қурол-яроғ объектидаги фаоллик келишувни бузувчи» деб оқлаган.

Бу Исроилда, жумладан, баъзи вазирларнинг Ливан билан сулҳни бузиш ҳақидаги доимий чақириқлари фонида содир бўлмоқда.

❕ Бир кун аввал Исроил Бош вазири Исроил армиясига Ливандаги сулҳ бузилган тақдирда «тўлиқ кўламли уруш»га тайёр туришни буюрган эди.

Киритилди: 23:04 29.11.2024. Ўқилди: 678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!