Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исроил сулҳни эътиборсиз қолдирмоқда

Исроил сулҳни эътиборсиз қолдирмоқда

Исроил армияси сулҳ битими кучга кирганидан бери уни 497 марта бузди. Натижада 342 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 875 киши яраландu. Бу ҳақда Ғазо секторидаги ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилган бузилишлар орасида: тинч аҳолига, уй-жойларга ва қочқинлар лагерларига қаратилган ўқ узишнинг 142 ҳолати, вақтинчалик “сариқ чизиқ”дан ўтишга уринишнинг 21 ҳолати, артиллерия, авиация ва ер усти зарбаларининг 228 ҳолати, 100 та уй ва тинч аҳоли объектларининг портлатиб юборилиши мавжуд.

❕ Яқинда Исроил армияси “сариқ чизиқ”нинг шарқида ҳужумларни яна кучайтириб, кенг ҳудудларни вайрон қилди ҳамда яқин атрофдаги ҳудудларни тинч аҳоли учун жуда хавфли ҳолатга келтирди.

2023 йил октябридан бери Исроил армияси Ғазода қарийб 70 000 кишини ўлдирган, 170 мингдан ортиқ одамни яралагaн ва эксклавни харобага айлантирган.

Киритилди: Бугун 17:33. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!