Исроил собиқ Бош вазири Нафтали Беннет Яқин Шарқдаги ҳозирги вазиятда Эроннинг ядровий иншоотларига зарба бериш учун тарихий шароит юзага келганига ишонмоқда.
– Эроннинг ядровий иншоотлари ва айни йўналишдаги режимига зарба бериш вақти келди, – деб ёзди сиёсатчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. – Бу мамлакат ядровий давлатга айланишининг олдини олиш учун сўнгги ва шу билан бирга, эҳтимол, бир авлод учун бир марта пайдо бўладиган имконият. ХАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” тузилмаси вақтинча ҳамда жиддий тарзда заифлашди.