Исроил жанговар самолётлари Рафаҳнинг шимоли-ғарбидаги БМТ Фаластин қочқинларга ёрдам бериш агентлиги (UNRWA) яқинида яшовчи кўчирилган фаластинликлар чодирли лагерига ракета зарбаси берди. У ерга камида 8та ракета учирилди.
Фаластин қизил ярим ой жамияти хабарига кўра, Исроил зарбаси оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлган, жумладан болалар ҳам. Жароҳатланганлар ҳам жуда кўп, фаластин шифохоналари уларнинг барчасига ёрдам кўрсатишга улгурмаяпти.