Фаластинлик маҳбуслар Исроилнинг босиб олинган Ғарбий соҳилдаги Офер ҳарбий қамоқхонасида чидаб бўлмас, ғайриинсоний шароитларда сақланаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда Фаластин Озодлик Ташкилотининг Асирлар ва озод қилинганлар қўмитаси баёнот берди.
Қўмитага кўра, маҳбуслар ҳисоботлари Офер қамоқхонасида инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилаётганини очиқ-ойдин тасдиқламоқда. Ташкилот Исроил ҳукуматини маҳбусларга нисбатан ноинсоний муомалани дарҳол тўхтатишга чақирди.
Фаластиннинг расмий маълумотларига кўра, 9 ноябр ҳолатига Исроил қамоқхоналарида тахминан 9250 нафар фаластинлик сақланмоқда, уларнинг аксарияти маъмурий тартибда ҳибсга олинганлардир.