Ғарбий қирғоқнинг босиб олинган Рамаллоҳ шаҳрида жойлашган Бисан тадқиқот ва ривожланиш маркази директори Убай ал-Абудий айтишича, Исроил қамоқхона тизими фаластин халқини бўйсундиришни мақсад қилган.
"Ҳар бешинчи фаластинлик қамоққа олингани ва аҳолимизнинг 50 фоизи 18 ёшдан кичик болалар эканлиги ҳақидаги статистикани кўрганда, бу катта ёшдаги ҳар икки эркакдан биттаси Исроил ҳокимияти томонидан ҳибсга олинган, бўйсундирилган ва жиноятчи сифатида кўрилганини англатади," деди ал-Абудий Al Jazeera’га.
Ўзи ҳам 2019 йилда қамоққа олинган ал-Абудий, мақсад фаластинликларнинг бардошини синдиришдир, деб таъкидлади.
"Фақат Исроил қамоқхоналарида шифокорлар, профессорлар, олимлар, физиклар - фаластин фуқаролик жамиятининг сара вакиллари қамалиб ётибди. Чунки Исроил фаластинликларнинг ҳеч қандай фаолиятини, ҳеч қандай жамоавий ҳаракатини, ҳеч қандай раҳбариятини истамайди," деди у.