Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил парламенти судялар тайинланиши устидан сиёсий назоратни кенгайтирувчи қонунни қабул қилди

Исроил парламенти судялар тайинланиши устидан сиёсий назоратни кенгайтирувчи қонунни қабул қилди

Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар бермоқда.

Кнессетнинг (Исроил парламенти) 120 аъзосидан 67 нафари уни қўллаб-қувватлаган, бир депутат эса қарши чиққан. Ушбу қонун судялар тайинланиши устидан сиёсий назоратни кучайтиради.

Мухолифат овоз беришни бойкот қилди, бир нечта партиялар эса мазкур қонунга қарши Олий судга шикоят киритди.

Қонуннинг қабул қилиниши Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуга 2023 йилда мамлакат тарихидаги энг йирик норозилик намойишларидан бирига сабаб бўлган мунозарали суд-ҳуқуқ ислоҳотларини давом эттириш имконини беради. 2023 йил 7 октябрда Ғазода ҳарбий операция бошланганидан сўнг ислоҳотлар жараёни тўхтатилган эди.

Нетаняҳу 2023 йил бошида бош вазирлик лавозимига қайтганидан сўнг бошланган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари Вазирлар Маҳкамасининг Олий суд судяларини танлаш ваколатларини кенгайтириш ва суднинг қонунларга вето қўйиш ҳуқуқини чеклашдан иборат. Агар у амалга оширилса, ҳукумат амалда судяларни тайинлаш устидан тўлиқ назоратни қўлга киритади.

Киритилди: 10:08 28.03.2025. Ўқилди: 882 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!