Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил ноябр ойидан буён илк марта Байрутга зарба берди — Reuters

Исроил ноябр ойидан буён илк марта Байрутга зарба берди — Reuters

Агентликка кўра, кучли портлаш Ливан пойтахтининг жанубий қисмида содир бўлди ва зарба шовқини бутун шаҳар бўйлаб тарқалди.

Ҳужумдан олдин Исроил эвакуация қилишга чақирган ва учта огоҳлантириш зарбасини берган. ЦАХАЛ маълумотларига кўра, зарба “Ҳизбуллоҳ” назоратидаги ҳудудда жойлашган дронлар омборига берилган.

Ҳужум амалга оширилган пайтда расмий ташриф билан Францияда бўлган Ливан президенти Жозеф Аун халқаро ҳамжамиятни "ушбу ҳужумларни тўхтатиш ва Исроилни келишув шартларига риоя қилишга мажбурлаш" учун чора кўришга чақирди.

Франция президенти Эммануэл Макрон Жозеф Аун билан учрашувдан сўнг Исроил зарбасини "қабул қилиб бўлмас" ва "вақтинчалик келишувни бузиш" деб атади.

22 ва 28 март кунлари Исроил шимолига Ливандан бир нечта ракеталар учирилгани хабар қилинган эди. Исроил мудофаа вазири Исроил Кас ҳужумлар учун жавобгарликни Ливан ҳукуматинининг зиммасига юклаганди. “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи ҳужумларга алоқадорлигини рад этган эди.

Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" ўртасидаги тўқнашувлар 2023 йилдан бошланган бўлиб, 2024 йил ноябрь ойининг охирида вақтинчалик келишув кучга кирган эди. Ливан расмийларига кўра, бу зиддиятлар натижасида қарийб 4 минг киши ҳалок бўлган.

Киритилди: 22:14 28.03.2025. Ўқилди: 937 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!