Исроил бу мамлакатда фаолият юритаётган “Ансор Аллоҳ” (ҳусийлар) исёнчи ҳаракатининг ҳужумларига жавобан Яманга зарба беришда давом этади ва унинг етакчиси Абдел Малек ал-Ҳутийни йўқ қилишга тайёр.
Бу огоҳлантириш Х ижтимоий тармоғида яҳудий давлати мудофаа вазири Исраэль Кац томонидан Исроилнинг Яман портларига янги қатор авиазарбаларидан сўнг берилган.
Унинг эслатишича, аввалроқ исроиллик ҳарбийлар Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати ҳарбий қаноти раҳбари Муҳаммад ал-Дейф ва шу ҳаракат раҳбари Яҳё Синвар, шиаларнинг Ҳизбуллоҳ партияси бош котиби Ҳасан Насруллоҳ ва Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанияни йўқ қилган эди.
"Айтганимиздек, агар ҳусийлар Исроилга ракета отишни давом эттирсалар, улар оғриқли зарбаларга дучор бўлишади. Ғазода ал-Дейф ва Синвар, Байрутдаги Насруллоҳ ва Теҳрондаги Хония билан бўлгани каби террорга бошчилик қилганларга ҳам зарба берамиз. Шунингдек, Яманда Абдел Малек ал-Ҳутийни овлаймиз ва йўқ қиламиз. Биз ўзимизни ҳар қандай жангарилардан ҳимоя қиламиз", деб ёзди.