Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац Эрон олий раҳбари Али Хоменейнинг ҳар қандай вориси "сўзсиз нишонга олинади ва йўқ қилинади" деб айтди.
Бу ҳақда Кац оммавий ахборот воситалари интервьюсида айтиб ўтди.
"Эрон томонидан Исроилни йўқ қилиш, Қўшма Штатлар, эркин дунё ва минтақавий мамлакатларга таҳдид қилиш ва Эрон халқига зулм ўтказиш режасини давом эттириш учун тайинланган ҳар қандай раҳбар сўзсиз нишонга олинади ва йўқ қилинади", деди Кац ўз баёнотида.
"Унинг исми нима ёки қаерда яшириниши муҳим эмас", деб қўшимча қилди вазир.
У шунингдек, Исроил "режим салоҳиятини йўқотиш ва уни ағдариш учун шароит яратиш" мақсадида Қўшма Штатлар билан биргаликда ҳарбий операцияларни давом эттириш ниятида эканлигини таъкидлади.