Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил мудофаа вазири Ғазо шаҳрини эгаллаш бўйича операцияни маъқуллади

Исроил мудофаа вазири Ғазо шаҳрини эгаллаш бўйича операцияни маъқуллади

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Ғазо шаҳрига ҳужум режасини тасдиқлади, деб хабар берди Ynet. Операция «Гидеон-2 жанг аравалари» деб номланди.

Қайд этилишича, тез орада захирадагилар сафарбар этилиши кутилмоқда, шаҳардан қочқинларни жойлаштириш бўйича гуманитар дастур тайёрланмоқда. Шаҳарга ҳужум бошланиши билан Исроил армияси ҲАМАС жангариларини тўлиқ йўқ қилинмагунча изоляция қилмоқчи, деб ёзди Ynet.

The Times of Israel маълумотларига кўра, операцияни ўтказиш учун 60 мингга яқин захирадаги аскарларни чақириш режалаштирилган. Уларнинг барчаси ҳам операцияда бевосита иштирок этмайди, баъзилари Исроилнинг бошқа жойлардаги мунтазам қўшинлари ўрнини эгаллайди.

«Гидеон-2 жанг аравалари» операцияси тугаши билан, Кацнинг таъкидлашича, «Ғазо ўз қиёфасини ўзгартиради ва аввалгидек бўлмайди».

Ғазони оккупация қилиш режаси Исроил армияси (ЦАҲАЛ) жорий йил май ойида бошлаган «Гидеон жанг аравалари» операциясининг давоми бўлади.

Киритилди: Бугун 12:49. Ўқилди: 636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!