Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд жанги расман тасдиқланди

Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд жанги расман тасдиқланди

Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов навбатдаги жангини вазн тоифасидан қатъи назар энг кучли боксчилардан бири Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилади.

Бу ҳақида бугун АҚШда ўтказилган матбуот анжуманида расман эълон қилинди.

Маълумот учун, Исроил Мадримов айни пайтда биринчи ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби ҳисобланади.

Теренс Кроуфорд эса ҳозирги кунда яримўрта вазн тоифасида WBC ва WBA камарлари эгаси.

Баҳс айни пайтда Исроилда бўлиб турган WBA камари, шунингдек WBOнинг вақтинчалик камари учун ўтказилади.

Жанг 3 август куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ташкил этилади.

Боксчилар бугун АҚШда матбуот анжуманида иштирок этишди.

Унда дастлабки face-to-face ҳам ташкил этилди.

Киритилди: 22:58 24.04.2024. Ўқилди: 1275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!