Исроил армияси мамлакатдаги вазиятни тартибга солиш бўйича сиёсий музокаралар доирасида «Ҳизбуллоҳ» позицияларини йўқ қилишга ва ташкилотга босимни кучайтиришга қаратилган Ливанга бостириб киришининг иккинчи босқичини бошлади, деб ёзади Исроилнинг «Maariv» газетаси.
Маълумотларга кўра, Исроил армиясининг 36-дивизияси Ливан жанубидаги янги ҳудудлар ва қишлоқларнинг иккинчи қатори томон юра бошлаган.
Исроил кучларининг ҳужумлари нафақат Ливаннинг жанубий ҳудудларини, балки мамлакат пойтахти Байрут ва Бекаа водийсини ҳам қамраб олган.
1-октабрга ўтар кечаси Исроил Ливан жанубига қуруқликдан ҳужум бошлади. Исроил ҳужумларида минглаб тинч аҳоли ҳалок бўлди ва бир миллиондан ортиқ ливанлик ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.